Главная » 2011 » Ноябрь » 16 » Қирқ зинанинг қирқ синоати
09:58 Қирқ зинанинг қирқ синоати |
Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг бебаҳо марвариди саналган "Шоҳизинда” ёдгорлик мажмуаси ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Бу гал ёдгорликнинг юқори қисмига олиб чиқувxи, турли сир-синоатларга тўла зиналар ҳақида ҳикоя қиламиз.Юксакликка элтувчи пиллапояларШоҳизинда. Минг йилдирки, бу муқаддас зиёратгоҳдан мўъмин-мусулмонлар қадами узилмайди. Қадамжонинг "юраги” саналмиш Қусам ибн Аббос мақбарасига олиб чиқадиган ғиштин зиналардан айни пайтга қадар не-не олиму мутафаккирлар, қудратли шоҳлару саркардалар чиқиб тушмаган, дейсиз. Манбаларнинг шоҳидлик беришича, бу зиналар ҳам айнан мақбара қурилган пайтда, милодий ўнинчи асрларда, мақбара билан деярли бир пайтда қурилган.Кўча эшигидан то юқори майдон эшигига қадар олиб чиқувчи бу зиналарнинг ҳар бири мислсиз илму ҳикматга, жумбоқларга тўла. Улар ҳақида халқимиз орасида қанчадан-қанча ривоятлар тўқилмаган дейсиз...Нега айнан қирқта зина қурилган, деган савол туғилади. Тарихдан яхши маълумки, қирқ рақами Шарқда ўзига хос мазмун касб этади. Қирқ сони билан боғлиқ ирим-сиримлар, урф-одатлар анчагина.Маълумотларга кўра, сўфийлар ҳазрати Қусам ибн Аббоснинг қутлуғ зиёратгоҳларига чиққунга қадар зиналарнинг ҳар бирида бир кун такъя (тўхтаб дам олиш) қилишаркан. Ҳар бир зинада "Қуръон” оятларидан тиловат қилиб, шу муқаддас қадамжода дафн этилган мўъмин-мусулмонлар, хусусан, пайғамбаримизнинг амакиваччалари бўлмиш Қусам ибн Аббос ҳазратларининг руҳи покларига бағишлар эканлар.Оқ отли суворийМанбаларда келтирилишча, Шарқда кенг тарқалган Хожагон тариқатининиг буюк намояндаси Хожа Баҳовуддин Нақшбанд (1318-1389) ҳазратлари Бухородан "Шоҳизинда” зиёратига келадилар. Таомилга кўра, зиёратгоҳнинг ҳар бир зинасида бир кундан ўтириб, зикр, тасбеҳ ва тиловат билан машғул бўладилар.Қирқ кун деганда, зиёратгоҳ жойлашган текисликка чиқадилар. Худди шу пайтда тепаликда оппоқ от минган суворий пайдо бўлади ва Нақшбанднинг олдиларига етиб келгач, отидан тушади. Улар икковлон анча суҳбат қургач, суворий яна отига минади ва бир зумда кўздан ғойиб бўлади.Шунда бу ҳодисани четдан кузатиб турган муридлар Нақшбанддан "У ким эди?” деб сўрашади. Шунда ул зот "Бу отлиқ Қусам ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) бўладилар” деб жавоб берган эканлар. Ҳолбуки, бу пайтда Қусам ибн Аббос шаҳид қилинганига салкам етти аср бўлганди.Чиндан ҳам бу улуғ саҳобага бежиз "Тирик шоҳ” мақоми берилмаган. Мақбара жойлашган тепаликда оқ отли суворийни бошқалар ҳам кўп бора кўришган экан.Зиналарнинг саноғи қанча?Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, бу зиналарнинг аниқ саноғи ҳақида турлича қарашлар мавжуд. Бировлар уларнинг умумий сони 39 та дейишса, бошқалар 40 та эканлигини таъкидлашади.Кўп ҳолларда зиёратгоҳга чиқишда саналганда, зиналар сони қирқта чиқса, тушиш пайтида уларнинг сони битта кам ёки кўп бўларкан. Кўнгли пок, Ҳаққа яқин, гуноҳлардан холи инсонлардагина бу саноқ чиқишда ҳам,тушишда ҳам бир хил бўларкан. Яна айтишадики, зиёратгоҳдан тушишда зиналар сони чиқиш пайтидаги саноққа мос тушса, бу ерда қилинган барча дуолар ижобат бўлганидан, зиёратчининг гуноҳлари авф этилганидан далолат берар экан. Кексалар "Шоҳизинда”ни уч бор зиёрат қилиш битта ҳаж савоби билан баравар” дейишади.Албатта, бу фикрларни қоғозга тушириш асносида уларни мутлақо ҳақиқат деб аташ фикридан йироқмиз. Аммо, "Шоҳизинда” чиндан-да халқимизнинг, Ватанимизнинг ифтихорига муносиб обидалардан бири эканлиги айни ҳақиқатдир.
|
Категория: Новости |
Просмотров: 1325 |
Добавил: ADMINKA
| Рейтинг: 0.0/0 |
Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.
Filmlar, Kliplar va boshqa Fayllarni Ko'chirib/Download qilib olmoqchi bo'lsangiz: Internet Download Manager ni sizga Tavsiya etamiz!
Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi. Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating.
|