Alisher_Fayz_-_Ko`z_Tegmasin
Uzbek

Bojalar_ft_Fadiyez_~_Xayrona
Uzbek

AziK_Zohid-Ummo_-_3_kun_NEW
Uzbek

Бобур Массалиев (oyjamol)
Uzbek

Бобур Массалиев (MUXAYO)
Uzbek

Karim_Soipov_-_Ayrildim
Uzbek

1_mp3
Uzbek

Ummon_-Zohid_-_Qaygu_Monolog
Uzbek

shakira_waka_waka
Russian

Ferganskaya Pol'ka - UZBEK MILI ASHULARI UZBEK NATSANALNIY PESNYA
Uzbek

SAYT MENYUSI

©BOSH SAXIFA

©ISLOMY SAXIFA

©TANISHUV

©CHAT

©FORUM

©SHOU-BIZNES

©MP3 FAYLLAR

©IslomTv

©KINO-OLAMI

©O'YINLAR

©UZ-KASSA

©Bolajonlar

©ONLAYN-OYINLAR

©FOTO ALBOM

©KINO BUYRTMA

©VIDEO-KO'CHIRISH

©BIZ BILAN ALOQA


KINO BO'LIMLARI
Индийские фильмы
Узбек фильмы
Ислам фильмы
Комедия
Сериалы
Боевик
Триллер
Драма
Криминал
Ужасы
Военный
Приключения
Приколы
Фантастика
Разное
Новости
Спорт
Юмор
Мультфильм
ТВ-передачи
Ислам / Islomiy
Концерты
Онлайн Клипы
Детский/Семейный
Программы
SMS SHERLAR
Kurtlar Vadisi
Kurtlar vadisi pusu
turk serial
Корейский фильмы
Muhlis Minbari

MINIY CHAT

SAYT SAVOLARI
QAYSI OYDA TUGILGANSIZ
Всего ответов: 54

Статистика

RASIMLAR

Главная » 2011 » Ноябрь » 30 » Шоҳруҳ: “Ҳамкасбларим учун мен жавоб беролмайман”
04:57
Шоҳруҳ: “Ҳамкасбларим учун мен жавоб беролмайман”
1


Негадир Шоҳрух ҳақида гап кетганда, ҳеч бир одам у тўғрисида тўлиқ, очиқ ва аниқ гапиролмайди. Бунга унинг ўзига хос, бошқалардан фарқли феъл-атвори сабаб. Ҳаётда сирли, камгап, санъатда эса ўз йўналиши ҳамда йўлига эга бўлган хонанда. Бошқа санъаткорлар каби мунтазам янги қўшиқ ва клипларни мухлисларига тақдим этмаса-да, у ўз машҳурлигини йўқотмагандек, назаримда. Талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Шоҳрух билан учрашишга қарор қилдик. Чунки хонанда анчадан буён ҳеч бир газетага интервью бермаяпти. Балки хонанданинг мухлисларига айтар гапи бордир… — Шоҳрух, сиз билан яна кўришиб турганимиздан хурсандмиз! Мухлисларингиз сизни соғинишган, ижод ва ҳаётингизда содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлишни исташлари эса табиий. Келинг, суҳбатимизни фаолиятингиздаги янгиликлар билан бошласак. Ўзингизнинг шахсий студиянгизни очдингиз, раҳбарсиз... — Мен ҳам мухлисларим билан айнан сизларнинг газетангиз орқали ғойибона кўришаётганимдан жуда хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб, уларни соғинганимни айтиб ўтмоқчи эдим. Тўғри, бугунги кунда хонандалик билан бир қаторда раҳбарлик вазифасини ҳам бажаряпман. Студиямнинг номи "ILOOMINA MEDIA”. Студиям видео ва фото ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Яъни, ходимларимиз билан турли реклама роликлари, видео ролик ва клип, фотосессияларни амалга оширамиз. — Демак, маълум бир вақт бежизга санъатда кўринмай қолган экансиз-да? — Тўғри, ҳозир ишларим кўп. Масалан, ҳозир ҳам деярли санъатда эмасман, десам ёлғон бўлмайди. Янги иш бошлаганда, камчиликлар кўп бўлади. Уларни бартараф этиш учун эса мендан кўп вақт талаб қилинади. Шунинг учун маълум бир вақт студия ишлари билан шуғулланишга мажбурман. Аммо вақт бўлганда, албатта, янги қўшиқларимни мухлислар эътиборига ҳавола этаяпман. Буни ижодимни кузатаётган мухлислар пайқаган бўлишлари керак. — Суҳбатларингизни бирида тўйга чиқишингиз ҳақида ҳам айтган эдингиз. Айтинг-чи, ўзбек тўйларида қайси қўшиқларингизга талаб кучли? — Очиғини айтсам, мен фақат таниш-билиш ва дўстларимнинг тўйларида қўшиқ куйлайман. Бегоналарнинг тўйига деярли умуман бормаганман. Тўйларда талабга қараб, репертуаримдаги қўшиқлардан куйлайман. Тўйларда фалон қўшиғимни талаб қилишади, деб аниқ айтолмайман. — Рэпперлар ичида биринчи бўлдингиз. Ҳозир ҳам ашаддий мухлисларингизни учратиш мумкин. Бироқ маълум бир пағонага эришгандан кейин негадир ижодингизда жим-житлик кузатилди. Бунга сабаб нима? — Бугунги кунда шоу-бизнесдан ҳам муҳимроқ ишларим кўп. Очиғини айтсам, санъатга, умуман шоу-бизнесга ажратадиган вақтим йўқ. — Сиз эришган рэпперлик машҳурлигингизга бошқалар эриша олмади. Бу йўналишда бугун астойидил ижод қилаётганларни учратиш қийин. — Бошқа ҳамкасбларим учун мен жавоб беролмайман. Балки уларнинг кўринмай қолганига ҳам ўзига яраша сабаблар бордир?! Шунинг учун ҳамма ўзи учун жавоб бергани мақъул. — Биласизми, сизнинг санъатдаги камфаоллигингизни ҳамма турлича баҳолади. Баъзилар буни оилавий муаммолар, деса, яна кимдир сабабини пулга тақади... — Ким нима деса десин! Табиатан бировнинг олдида ниманидир исботлаб, уни ишонтирадиган одатим йўқ. — Сиз ижод бошлаган йиллари бу йўналиш кучайиб, рэп йўналиши вакиллари кўпайиб кетган эди. Бугун эса сиз йўқсиз, бошқаларни ҳам эшитмаяпмиз… — Нега энди? Мен бу фикрингизга унчалик ҳам қўшилмайман. Бошқалар бор. Фақат улар "Underground”да. Худо хоҳласа, тез кунларда уларни эстрада оламида кўрасиз. Бугун рэп йўналишида иқтидорли болалар жуда кўп. Улар куйлаган қўшиқларини менинг электрон почтамга юборишади. Мендан маълум бир маслаҳатлар сўрашади. Айтмоқчиманки, бугунги кунда ёш ижодкорлар билан ҳамфикрман, ёрдамимни аямайман. Уларнинг ижодларини эшитиб, фақат биргина хулосага келиш мумкин. Яъни, бугун Ўзбекистонда рэп йўналиши анча ривожланган. Ёшлар фақат севги ёки енгил мавзуларда эмас, жиддий — ота-она, Ватан мавзуларида ҳам куйлашаяпти. Натижалар яхши. Мен бундан фақат хурсанд бўламан. — Ижодингизни бошлаганингизда санъат хоббингиз эди. Балки бугун бу ҳақдаги фикрларингиз ўзгаргандир? — (Кулиб). Йўқ, бугун ҳам санъат энг севгимли хоббиларимдан бири! — Балки яқин келажакда студия ишлари йўлга қўйиб, хонандаликдан воз кечишни режалаштиргандирсиз? — (Бироз сукут сақлаб). Биласизми... Балки санъатни хонанда сифатида тарк этарман, балки йўқ. Ҳозир аниқ жавоб айтишим қийин. — Ижодингизни кузатадиган бўлсак, клипларингиз ғояси оригинал. Бу соҳада кимлар билан ҳамкорлик қиласиз? — Кўпинча кўшиқларимга клип ишлашда ўз ғояларимни амалга ошираман. Лекин режиссёр кўмагисиз бунинг уддасидан чиқиб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, режиссёр билан маслаҳатлашган ҳолда клип суратга оламан. — Ижод қилиш давомида нимадан руҳланасиз? Сизни руҳлантириб турувчи инсон борми? — Йўқ, ундай инсоним йўқ! Мен рэп куйлашим учун рэпнинг ўзидан куч оламан. Яъни, яхши куйланган рэп йўналишидаги қўшиқ эшитсам, доим куйлагим келади. — Қандай одамларга ўхшагингиз келади ва акси? — Ҳар бир одам кимгадир ҳавас қилиб яшайди. Шу ўринда мен ҳам кимгадир ўхшагим келар. Аммо кимга буни ўзим ҳам аниқ билмайман. Аммо шуни айтишим мумкинки, болалигимдан тарихда қолишни истаганман. Хайрли ишларим билан мени эслашларини хоҳлайман. — Ўзингизни машҳур, деб биласизми? Балки, "юлдузлик касаллиги”ни ҳам бошдан ўтказгандирсиз? — Йўқ! Балки кимлардир мени машҳур хонанда, деб билар, аммо яқинларимнинг ёнида доим ўзлигимча сақланиб қолишни истайман. Юлдузлик касаллигига учрамаганман, деб ҳам ишонч билан айта оламан. Биласизми, баъзида ўзим учун ҳам вақт ажрата олмайман. Бошқаларни-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Ишим кўп, шу боис кимгадир беэътиборлик қилган бўлсам, буни нотўғри тушунишлари мумкин. Иложи борича ҳамма яқинларимга эътиборли бўлиб, доим вақт ажратишга уринганман. — Ўзингизга айтилган қайси танқиддан жаҳлингиз чиққан? — Ҳеч қачон танқидлардан жаҳлим чиқмаган. Чунки, бу ўз номи билан танқид! Унда мен ўз хатоимни кўришим мумкин. Айтилган камчиликлар ҳақиқат бўлса, уни доим тўғирлашга ҳаракат қилганман. — Армонларингиз борми? — Армоним йўқ. Ҳамма нарсага вақти-вақти билан эришиб келяпман. Бугун ниманидир орзу қилсам, уни эртга амалга ошишини сезиб тураман. Чунки, инсон ўз орзуси амалга ошиши учун ўзигина ҳаракат қилиши керак. — Севги сиз учун… — Ўз номи билан айтиб турибди-ку севги бу — СЕВГИ! Бу ҳақида ортиқча гапирмайман, эркак кишига ярашмайди. Севги, муҳаббат ҳақидаги саволларингизни ана, аёларга беринг, тўлиб-тошиб истаганингизча гапиради (кулади). — Шахсий ҳаёт-чи, қачон уйланасиз? — Буниси сир. Шахсий ҳаётим ҳақида гапирмаслигимни ўзингиз яхши биласиз-ку! Насиб қилган куни уйланаман. Олдиндан тўй санасини оммага эълон қилмаслигим аниқ. Тўй ҳақида, тўй ўтгач гаплашамиз (самимий кулади). — Келажакда оилангизни қандай тасаввур қиласиз? — Бахтли оиладек тасаввур қиламан. — Фарзандигизни санъатга олиб кирармидингиз? — (Бироз ўйланиб). Бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Фарзандли бўлишимгача ҳали вақт бор. Демак, ўйлаб кўришим мумкин… — Суҳбатингиз учун раҳмат. Ижодингизга ривож. — Сизга ҳам берилган саволлар учун ташаккур! Агар қайсидир саволингизга тўлиқ жавоб бермаган бўлсам, узр. P\S: Суҳбат давомида Шоҳрух ҳар бир саволга тўлиқ тўхталиб ўтмаган бўлса-да, режалаштириб қўйган ишлари бисёр эканлигини, унинг самимий гапларидан билиб олиш мумкин. Янги иш, янги қўшиқ ва ҳамкорликлар хонандага анча масъулият юклаши аниқ. У эса ҳар қандай вазиятда ҳам мухлисларига бўлган хурмат ва меҳрини йўқотмайди. Мухлисларига бўлган қалбидаги илиқликни қўшиқлари орқали етказишини тилаб қоламиз!
Категория: Разное | Просмотров: 1322 | Добавил: ADMIN | Рейтинг: 0.0/0

Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.
Filmlar, Kliplar va boshqa Fayllarni Ko'chirib/Download qilib olmoqchi bo'lsangiz: Internet Download Manager ni sizga Tavsiya etamiz!

Diqqat !

Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi.
Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating.


Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
гость
09:27
Группа: Гости

ISLOMIY TEST

©ISLOMIY TESTLAR


TEGI


MANZILIZ
IP

Архив записей

Календарь
«  Ноябрь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

SMSLAR

SMS MOBIL





Время

RASIMLAR


Портал номер один в Узбекистане / O'zbekistondagi Birinchi raqamli Portal
© Uzbek-Kino.com 2011| Создать сайт бесплатно |

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.


Бесплатный хостинг uCoz