Главная » 2011 » Ноябрь » 27 » Сирли мактуб
|
Бу воқеа олти йиллик қадрдон дугонам билан содир бўлган. Унинг cевган йигити бор. Аммо йигит айни пайтда ҳарбий хизматда...Бир куни тонгда дугонам қўлида иккита мактуб билан кириб келди. Унга чой ичишини таклиф қилиб, мактубни очдим. Қандайдир нохуш хабар ёзилганмикан, деган хавотирда эдим-да. Иккала мактубнинг хат жилди устига дугонамнинг номи қайд этилиб, манзил деган жойига ҳам уники кўрсатилган. Гап шундаки, иккала мактуб мазмун ва матн жиҳатдан бир хил. Аммо қўлёзма ҳар хил. Аввалига дугонам билан йигитнинг қўли синиб қолган бўлса, ўртоғидан ўзи ёзган мактубни кўчириб беришни илтимос қилган, деб ўйладик. Жўнатаётганда эса, мактуб эгасига етиб боришида муаммо бўлмаслиги учун ўзи ёзганини ҳам қўшиб йўллаган, дея тахмин қилдик. Ўша куни дугонамникига меҳмонга бордим. Машғулотларимни бажаришда баъзи маълумотлар керак бўлгани учун ундан бирор хил манба топиб беришини илтимос қилдим. У қўлимга бир китоб тутқазди. Китобни варақлашга тушдим-у, унинг ичидаги анча эскириб қолган бир варақ қоғоз эътиборимни тортди. Унда алланималар қораланган. Қизиқишим устунлик қилиб, уни ўқишга чоғландим. Овоз чиқариб ўқиётганим — қоғозда қораланганлар дугонам пешинга яқин менга олиб бориб кўрсатган икки мактубдаги матн билан бир хил. Аммо охирида дугонамнинг эмас, балки унинг холасининг исми ва 1996 йил деган сана кўрсатилган. Қоғознинг ҳолатидан бу мактуб ёзилганига камида ўн йиллар бўлган чамаси, деган фикрга бордим. Дугонам эса ҳайрон. Қўрққанидан юзи оқариб кетди. Мактуб охирида холасининг исми ёзилганини ўқиб, ваҳимага туша бошлади. Унинг титраб айтишича, холаси ўн олти ёшида ўртоқлари билан бир зиёфатга борган. Ўша куни уни аввал номусини топтаб, кейин бўғиб ўлдиришган. Бу мактубни ҳам холасига йигити ҳарбий хизматдалигида ёзган экан. Уни айтганларини эшитиб, мен ҳам ваҳимага туша бошладим. Негаки, дугонам ҳам шу йил 16 ёшни қаршилайди. Дугонам холасининг тақдири ўзида такрорланишидан хавотирда. Унга тасалли беришга уриндим. Аммо дугонам қўнғироқлашганида йигити мактубни битта жўнатганини айтгач, жумбоқ янада чигаллашди. Дугонам эса атрофдаги ҳар бир одамдан ҳадиксираб қолган... Менинг хаёлимда эса наҳотки дугонамга йўлланган икки мактуб холасининг тақдири унинг ҳаётида ҳам қайтарилишидан дарак бўлса, деган ўй кечарди.
|
Категория: Новости |
Просмотров: 1729 |
Добавил: ADMINKA
| Рейтинг: 0.0/0 |
Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.
Filmlar, Kliplar va boshqa Fayllarni Ko'chirib/Download qilib olmoqchi bo'lsangiz: Internet Download Manager ni sizga Tavsiya etamiz!
Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi. Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating.
|